30 ноябрь куни эрталаб Аргентинанинг Мар-дель-Плата шаҳри марказидаги Эл Нуэво Мундиал кафеси кириш қисмида жойлашган Лионель Мессининг ҳайкали бутунлай вайрон бўлган ҳолда топилди. Бу ҳақда “La Nacion” нашри хабар берди.Айбдорлар ҳали аниқланмаган, аммо нашрнинг хабар беришича, эрталаб соат 6 лар атрофида ҳудудда юрган икки йигит ҳайкални итариб юборган. Оқибатда ҳайкал ерга қулаб, бир неча бўлакка бўлинган. Ҳайкалнинг бел қисми синган, шунингдек, Қатар-2022 Жаҳон Чемпионати кубоги ҳам бузиб ташланган. Ҳайкалнинг нима сабаб бузилгани ҳам ҳозирча аниқ эмас.
Муассаса ҳозирда ҳайкални тиклаш мумкинлиги ва қандай чоралар кўрилиши кераклигини баҳоламоқда. Кафе 2018 йилда Месси шарафига ташкил этилган бўлиб, 2022 йилги Қатар жаҳон чемпионати мухлислари учун асосий учрашув нуқтасига айланган. 2024 йилда Мессининг ҳайкали туристлар ва маҳаллий аҳоли учун энг кўп суратга олинадиган диққатга сазовор жойлардан бирига айланган эди.
Воқеа Месси “Интер Майами”ни МLS Шарқий конференция ғолибига айланиб, МLS кубиги финалига йўл олган учрашувдан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Тасодифий хабарлар
Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш даражаси прогноз қилинди
Юнусободда собиқ ИИББ ходими уриб юборган бола шифохонада оламдан ўтди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши «Ремдесивир» ва «Фавипиравир» дориларидан фойдаланилмоқда
Наманганда ГАЗ-53 ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмади