Наманган вилоятида ИЖ-2715 русумли автомашина бетон тўсиққа урилиши оқибатида ундаги йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ.
Маълум қилинишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 11:00 ларда Пунгон–Наманган–Андижон йўлининг 95-километрида ИЖ-2715 русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 20 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Сергели метросидаги порнографик жумлани ким ёзган эди?
Наманганда коронавирусга чалинган келин-куёвнинг аҳволи қандай?
Павел Дуров украиналикларга мурожаат йўллади
Фаластин президенти ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини қоралади ва бирдамликка чақирди
Наманганда эр рашк сабаб хотинини пичоқлади