Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 26-28 июль кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Қайд этилишиса, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво кам булутли ва жуда иссиқ бўлади. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 38-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача исийди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечалари 25-27 даража, кундуз кунлари 39-42 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
22 ёшли талаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади
Тошкентда жиноятчи нон ичида наркотик олиб ўтишга ҳаракат қилди
Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини мукофотлади
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёноти