Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячилари Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе фаолиятини ЎФА тизимида давом эттиради.
Ассоциация расмий сайтига кўра, Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш вазифаси топширилган.
Кападзе эса ЎФАнинг селекция ишларига бош бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ҳайдаров йил бошидан буён «Локомотив»да ўйнаб келаётган, ўтган ҳафтада футболчилик фаолиятига якун ясагани эълон қилинган эди.
Темур Кападзе эса 2017 йил охирида бутсаларини михга илиб, 2018 йил февралида Ўзбекистон миллий жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган ва термани 4 та ўйинда майдонга бошлаб тушган эди. Ўша йил апрелида эса «Локомотив»да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганди.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Тезда телефонингиздан “Facebook”ни ўчириб ташланг. Йўқса...
Шавкат Мирзиёев: "Бизда касаллар сони кам-ку деб хотиржам бўлиш хиёнат"
Ўқитувчиларга 56 кун таътил берилиб, 48 кунга таътил пули тўланяпти. Бу борада қонунчилик нима дейди?
Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди
Имомали Раҳмон Афғонистондан Марказий Осиёга кутилаётган хавфни айтди