Украина 2026 йилда ҳарбий эҳтиёжлар учун кунига ўртача 266 миллион доллар сарфламоқда. 2027 йилда бу сумма янада ошиши мумкин. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2026 йилда мамлакат ўз бюджетидан Украина Қуролли кучлари таъминоти учун жами 4,37 триллион гривна ажратади, бу эса 97,1 миллиард долларга тенг. Бу суммага ҳарбийларнинг иш ҳақи, қурол-яроғ ва техника хариди, кутилмаган харажатлар учун резерв маблағлар ва бошқа харажатлар киритилган.
Шундай қилиб, 2026 йилда низонинг бир куни Украина бюджетига ўртача 266 миллион долларга тушмоқда.
Қайд этилишича, 2027 йилда Украина бюджетига тушадиган молиявий юк ортишда давом этади. Қонун лойиҳасида ҳарбий харажатларни 108,6 миллиард долларгача ошириш кўзда тутилган. Бу эса Украина учун низонинг бир кунлик қиймати 297,5 миллион долларгача кўтарилишини англатади.
“Бироқ бу сумма фақат Украинанинг бевосита бюджет харажатларини акс эттиради. Унга ҳомийлардан олинадиган Ғарб қурол-яроғларининг қиймати киритилмаган. Шу сабабли, низонинг умумий қиймати бўйича баҳолашлар кескин фарқ қилиши мумкин. Масалан, май ойида Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига реал ҳарбий ҳаракатларнинг бир куни мамлакатга тахминан 450 миллион долларга тушаётганини маълум қилган эди”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Охирги 2 кун: Ўзбекистонда коронавирус чекинмоқда
Расман! Ўзбекистонга 10 июлдан кучайтирилган карантин қайтди