Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин чиқиши, сўнг портлаш содир бўлишига омборхонада сақланган кимёвий моддалар сабаб бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси терговга оид дастлабки маълумотларга асосланиб хабар берди.
“Ушбу омбордан тадбиркорлар ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган. Бироқ, омборда кимёвий моддалар сақлаш мумкин бўлмаган, устига устак уларни сақлаш бўйича хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилган”, дейди манба QALAMPIR.UZ билан суҳбатда.
Унинг билдиришича, кимёвий моддаларнинг ўзаро аралаш ҳолатда сақланиши оқибатида ёнғин ва портлаш келиб чиққан.
Маълумотларга кўра, омборда пероксид водород сақланган.
Портлаш ортидан 4 киши ҳибсга олинди. Улар ушбу омборхона ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари директорларидир.
Қайд этилишича, ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ва жиноий процессуал тартибда 4 киши қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг шахси, ушбу омбор ҳудудида қандай корхоналар ижара шартномаси асосида фаолият юритгани QALAMPIR.UZ’га маълум эмас.
манба: qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
2021 йилда порахўрлик 3 баробарга ортиб, моддий зарар 1,3 трлн сўмга етган. Наманган вилоятида ҳам энг ёмон кўрсаткич қайд этилган.
Google Исроилнинг талаби билан айрим хизматларини ўчирди
Фаластиннинг Ғазо секторида узоқ кутилган сулҳ кучга кирди
Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?
Уйчи тумани мутасаддилари карантинда зиёфатда ўтиргани акс этган видео тарқалди. Лавҳада кўринган туман ҳокими ўринбосарига «ҳайфсан» берилди