Янги йил аслида кимнинг байрами?

Янги йил аслида кимнинг байрами?

Тарихий маълумотларга кўра, тахминан XVII аср охирига қадар бутун дунёда Янги йил байрами март ойининг бошида, баҳорги экин-текинлар мавсуми билан бир вақтда нишонланган.

Милоддан аввалги 46 йилда Юлий Цезарнинг янги йилни 1 январдан бошлаш ҳақидаги қарори ҳақида маълумотлар ҳам бор, лекин ўша вақтда бу кенг тарқалган удумга айланмаган.

Россияда Янги йилни кенг нишонлаш одати Пётр I даврида пайдо бўлган. Бир неча йил Европада яшаб, уларнинг турмуш тарзини ўрганган рус императори 1699 йилнинг 29, 30 декабрида 2 та фармон чиқаради.

Уларнинг бирида Россияда йил ҳисоблашни янгича тақвимга кўра амалга оширишни назарда тутган эди. Шунга қадар Россияда йиллар Византия тақвимига кўра (дунё пайдо бўлган кундан бошлаб) ҳисобланар эди.  Шундай қилиб эски тақвимдаги 7208 йил янги тақвимига мувофиқ 1700 йилга айланади.

Иккинчи фармонда Европа давлатларида бўлгани каби, Янги йил шарафига Москва шаҳар кўчалари ва йирик биноларни арча шохлари билан безатиш, байрам оқшомида олов ёқиб, мушакбозлик қилиш айтиб ўтилган эди.

Пётр I давридан сўнг Янги йил байрамини нишонлаш, секин-аста унутила бошлади, десак ҳам бўлади. Байрам фақат айрим бадавлат хонадонларда ўтказилар эди. Кейинги император Елизавета I даврида, Янги йил оқшоми бир неча минг киши иштирокида балл-маскарадлар ўтказиш русум бўлади. Кейинроқ Екатерина II даврида эса, байрамда шампан виноси ичиш ва бир бирига совға улашиш одати пайдо бўлган экан.

1852 йилда Санкт-Петербургдаги Екатеригоф вокзали майдонида Россиядаги биринчи янги йил арчаси ўрнатилади.

Октябрь революциясидан кейин 1918 йилда большевиклар Янги йил байрамини “революция ғояларига зид, ғарб буржуазиясининг иллати” дея тамға босиб, уни байрам қилишни тақиқлаб қўяади. Унинг ўрнига улар 7 октябрда “Қизил бўрон” байрамини жорий этишади. Лекин бу байрам одамларга маъқул келмайди, улар янги йилни барибир яширинча байрам қилишда давом этишади.

Шундан сўнг, 1935 йил 28 декабрь куни партия вакили бўлган Павел Постишев “Труд” газетасида “Келинг, болалар учун Янги йилда яхши арча байрам уюштирамиз”, деган мақоласи чиқади.  Унда муаллиф “Арча байрами”га сиёсий ёки диний баҳо беришга, нотўғри талқин қилишга қарши чиқади ва мисол тариқасида революциядан олдин бой бадавлат кишилар ва малдорлар болалар учун арча байрамлар уюштирганини эсга олади. Нима учун совет болалари бундай бахтдан маҳрум бўлиши керак деган саволни қўяди.

Бир кун ўтиб “Правда”да ВЛКСМ бош котиби Косаревнинг барча мактаб  ва болалар клубларида 1 январь куни Янги йилни нишонлаш ҳақидаги фармони эълон қилинади. 1936 йилнинг 1 январида давлат раҳбари Иосиф Сталиннинг биринчи Янги йил табриги эълон қилинади.

Йиллар ўтиши билан Янги йил байрамида Қорбобо ва Қорқиз образлари пайдо бўлади. Совет даврининг кейинги йилларида оливье салати ҳамда мандарин ҳам янги йил куни истеъмол қилинадиган одатий таомларга айланади.

Совет иттифоқида 15 та республика, юзлаб миллат вакиллари истиқомат қилган. 55 йилдан ортиқ вақт давомида бу кун бутун иттифоқни қабрам олган. 

Байрам арафасида ҳар бир мактабда арча байрамлари ўтказилган, Қорбобо совғалар улашган. Ундан сўнг эса 10-12 кунлик таътил берилан.

Манба: Спутник

Теглар:
×