“Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188-1, 29.09.2020 й).
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:
— винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
• энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).
— коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
• энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).
— ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
• энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).
Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Украинада Ўзбекистон фуқароси банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда
Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!
Ҳусанов энг кўп пул топувчи футболчилар рейтингига кирди
Фаластин масаласида Хитойнинг позицияси маълум бўлди
Наманганда ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди