Исроил яна Ғазони бомбардимон қилди. Қурбонлар бор

Исроил яна Ғазони бомбардимон қилди. Қурбонлар бор

Кеча, 3 декабрь куни Исроил армияси томонидан Ғазо шаҳрида кучли ғужум уюштирилди ва оқибатда 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Ҳужум давомида Исроил армияси Ғазода етти нафар фаластинликни, жумладан, икки нафар болани ўлдирган ва урушдан вайрон бўлган ҳудуддан одамларнинг чиқиб кетиши учун Рафаҳ ўтиш пунктини фақат ташқарига чиқиш мақсадида очишга рухсат берган. 

Нашр маълумотига кўра, Исроил ҳарбийлари сектор бўйича ўт очишни тўхтатиш режими амал қилаётганига қарамай, Аз-Зайтун ҳудудига ўқ узган.

Бу воқеалар Исроил ҲАМАС жангчиларини Фаластин-Миср чегарасига яқин жанубий Рафаҳда тўрт нафар аскарни яралаганликда айблаганидан сўнг содир бўлди.

Қувайт шифохонаси маълумотига кўра, ўлдирилган болалар 8 ва 10 ёшда бўлган. Яна 32 фаластинлик жароҳатланган.

Ўз навбатида, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги октябрь ойида, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирганидан бери Исроил армиясининг ҳаракатлари оқибатида анклавда 360 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани, 922 нафари яраланганини эълон қилган. 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатлар оқибатида анклавда ҳалок бўлган фаластинликлар умумий сони 70 мингдан ошган, жароҳат олганлар сони эса деярли 171 минг кишини ташкил этган.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия воситачилигида АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилган тинчлик режасининг биринчи босқичини амалга оширишга келишиб олди. Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 10 октябрь куни кучга кирган. Келишувга мувофиқ, Исроил қўшинлари “сариқ чизиқ” деб аталадиган ҳудудга чекинган ҳолда, Ғазо ҳудудининг 50 фоиздан ортиғи устидан назоратни сақлаб қолган.


Теглар:
×