Google компанияси йил якунларини сарҳисоб қилди ва 2025 йилнинг энг машҳур сўровлари ҳамда энг кўп қидирилган шахсларни эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компания таҳлилчиларининг айтишича, бу йил Google’да энг кўп изланган сўз Gemini бўлган – бу Google ишлаб чиққан сунъий интеллект хизмати. Иккинчи ўринда “Ҳиндистон – Англия” сўрови туради. Гап икки давлат терма жамоалари ўртасидаги крикет бўйича ўйинлар серияси ҳақида кетмоқда. Учинчи ўринга эса Чарли Кирк номи чиққан – у жорий йилнинг 10 сентябрь куни оммавий тадбир чоғида отиб ўлдирилган ёш америкалик сиёсатчи эди.
Умуман олганда, 2025 йилда Google’даги топ-10 тренд сўровлари қуйидагича:
- Gemini;
- Ҳиндистон – Англия;
- Чарли Кирк;
- Клублар ўртасидаги футбол бўйича Жаҳон чемпионати;
- Ҳиндистон – Австралия;
- DeepSeek;
- Крикет бўйича Осиё чемпионати;
- Эрон;
- iPhone 17;
- Покистон ва Ҳиндистон.
Йилнинг энг машҳур янгиликлари бўйича фойдаланувчилар энг кўп Чарли Киркнинг ўлдирилиши ҳақидаги хабарларни излаган. Шунингдек, топ-5 ликка Эрон-Исроил уруши, АҚШда ҳукумат ишининг тўхтатилиши, янги Рим Папаси сайлови ва Лос-Анжелесдаги ёнғинлар кирган.
Энг кўп қидирилган 10 янгилик рўйхати:
- Чарли Киркнинг ўлдирилиши;
- Эрон;
- АҚШ ҳукуматининг ишини тўхтатиб туриши;
- Янги Рим Папасининг сайлови;
- Лос-Анжелесдаги ёнғинлар;
- “Мелисса” тўфони;
- АҚШда TikTok’нинг блокланиши;
- Нью-Йорк мэри сайловида Зоҳран Мамдани ғалабаси;
- АҚШда USAID дастурининг ёпилиши;
- Камчаткадаги зилзила ва цунами.
2025 йилда энг кўп қидирилган шахслар ичида биринчи ўринни 20 ёшли америкалик қўшиқчи D4vd (Дэвид Берк) эгаллаган. У 14 ёшли қизнинг ўлими бўйича гумонланувчи сифатида эътиборга тушган.
Тўлиқ топ-10 шахслар рўйхати:
- D4vd;
- Кендрик Ламар;
- Жимми Киммел;
- Тайлер Робинсон (Чарли Киркни ўлдиришда гумонланувчи);
- Рим Папаси Лев XIV;
- Шедер Сандерс (америка футболи ўйинчиси);
- Бьянка Кенсори (дизайнер, Канье Уэстнинг рафиқаси);
- Зоҳран Мамдани (Нью-Йоркнинг сайланган мэри);
- Грета Тунберг;
- Санаэ Такаити (Япония Бош вазири).
Тасодифий хабарлар
Уруш қурбонсиз бўлмайди! Томонлар нималарни йўқотди?
Юридик университетга кириш имтиҳонларида айрим ўзгаришлар бўлади
Наманганда ўқитувчи ўқувчига нега тарсаки туширди?
8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди