Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Наманганга келди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Наманган халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов, вилоят ҳокими ўринбосарлари Фахриддин Маткаримов, Жамолиддин Алойдинов кутиб олишди.

Эртага бўладиган расмий учрашувлар доирасида Наманган вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.
Икки томон ишбилармон доиралари вакиллари B2B учрашувлар бўлиб ўтади.
Губернатор Наманган давлат университетида ўтказиладиган Урал давлат тиббиёт университети қўшма тиббиёт факультетига талабаликка қабул қилиш маросимида қатнашади.
Ташриф кунлари Наманган шаҳрида маҳаллий маҳсулотлар миллий ҳунармандчилик кўргазмаси бўлади.

namangan24.uz
Тасодифий хабарлар
NASA Ерга яқинлашаётган катта астероид ҳақида огоҳлантирди
Ҳокимликка совға қилинган квартира лавозимидан кетган амалдорга насиб қилди
Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўйини бекор қилинди
Бозорларда картошка ва сабзи нархи ошди
Пригожин нега Москвага ҳужум қилмоқчи бўлганини айтди