Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шу каби бошқа муассасаларга келган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган кишилар “E-Mehmon” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олинади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маҳаллий ва хорижлик фуқароларнинг республика бўйлаб ҳаракатланишини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, олинган маълумотлар асосида истиқболли режалар ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш мақсадида мавжуд тартибларга тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Бундан буён жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланган барча шахслар, жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга каби бошқа муассасаларга борганда шу муассасалар маъмурияти томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида “E-Mehmon” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олиниши керак.
Ҳисобга олиш аввалгидек 12 соат мобайнида эмас, балки улар келиб жойлашган вақтда, уларнинг бу ерда бўлиш муддати ва келишининг даврийлигидан қатъи назар амалга оширилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жойлаштириш хизматини кўрсатувчи меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шу каби бошқа ташкилотлар раҳбарларидан мазкур тартибга қатъий риоя қилишлари сўрамоқда.
Таъкидланишича, мазкур тартибларнинг жорий қилиниши маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг соғлиғи ва мулки хавфсизлигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кафолатган хизматлар кўрсатилишини таъминлашга қаратилган.
Тасодифий хабарлар
Самарқанд туманидаги электр корхонаси раҳбари фирибгарликка қўл урди
ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумот берди
Бир неча ўнлаб украиналик чегарачилар Россия ҳудудига ўтди
Россияда ўзбекистонлик эркак кекса аёлни пичоқлаб ўлдирди
Россия ортидан АҚШ ҳам ядровий қуролларини шай ҳолатга келтирадими? Блинкен жавоб берди