Ўтган ноябрь ойида Хитой бош вазирининг ўринбосари Ван Яннинг иштирокида диний конфессиялар вакиллари иштирокида симпозиум ўтказилган. Унда Хитойдаги динлар хитой маданияти ва Коммунистик партия доктриналарига мос равишда талқин этилиши зарурлиги таъкидланган.
Le Figaro нашрининг ёзишича, Хитой ҳукумати асосий диний матнлар “янги давр талабларига” мувофиқ бўлиши кераклигини айтиб, бунинг учун диний матнларнинг таржималарига қўшимчалар киритишни талаб қилган.
“Диний адабиётларни ҳар томонлама баҳолаш ва керак бўлса, мос келмайдиган матнларни ўзгартириш ва уларни қайтадан таржима қилиш зарур”, – дейилади симпозиумнинг расмий “Синьхуа” агентлиги эълон қилган ҳисоботида.
Хитой ижтимоий фанлар академияси илмий ходими Рен Яньлининг фикрича, мазкур симпозиум Хитой ҳукуматининг динлар устидан назорати тобора қатъийлашаётганини кўрсатади. “Бироқ Қуръон ва Инжил каби диний матнларга аралашишга уриниш илк бор кузатилмоқда”, – дейди у.
Тасодифий хабарлар
Кубада энергия инқирози: самолётлар энди ёнилғи қуёлмайди
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз» — ФВВ сел хавфидан огоҳлантирди
Бой руслар хитойлик энагаларни ёлламоқда – NYT
Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари устидан назоратни кучайтирмоқчи
Бухорода ЙТҲ. 3 киши вафот етди