Бугун, 20 июн куни Ўзбекистонда ОТМларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди. Қабул жараёни 1 ой — 20 июлгача давом этади.
Ҳужжатлар тўлиқ онлайн шаклда топширилади. Бунинг учун иккита платформа ишлаб туради:
1. Давлат тест марказининг сайти (abitur.dtm.uz);
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz).
Жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳонларда 2 та фандан тест топширилади.
Тасодифий хабарлар
Sony чўнтак ҳаво кондиционерини тақдим этди
Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди
1 январдан 100 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади
ХТВ: Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда
Россия жанубидаги 11 та аэропорт вақтинча ёпилди