Кейинги йилларда дунёда жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳолатлар сони ортиб бормоқда. Бу каби жирканч иллатларнинг қурбонига айланаётганларнинг кўпчилиги эса вояга етмаганлар ҳисобланади.
Навбатдаги ана шундай тубанлик шу йилнинг 9 октябрь куни Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида юз берди.
Маълум бўлишича, тўққиз ёшли Лиза Киселева эрталаб соат 7:30 ларда уйдан чиқиб, мактабга отланади. Лекин уни синфда ҳеч ким кўрмаган. Шундан сўнг, қидирув бошланади.
Қидирувни терговчилар, полициячилар ва"Лиза Aлерт" қидирув гуруҳининг кўнгиллилари олиб борди.
Кеча, 10 октябрь куни кечқурун қизчанинг жасади топилгани ва гумондорни ҳибсга олингани тўғрисида маълумот тарқатилган, аммо бу маълумот расман бугун, 11 октябрь куни тасдиқланди.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Aлександр Бастрикин суд терговчиларини терговга ёрдам бериш учун Саратовга, бўлимнинг марказий идорасига юборди. Терговчилар ҳибсга олинган шахс ўз айбини тан олганини айтди.
Ҳибсдаги гумонланувчининг сўзларига кўра, у ташлаб кетилган гаражга жойлашган ва 9 октябрь куни гараж ёнидан ўқувчи қиз ўтиб кетаётганда гараж қизчанинг оиласига тегишли бўлиши мумкин деб ўйлаган ва қизчани чақириб, уни ўлдиришга қарор қилган.
Гумонланувчи муқаддам ўғирлик ва жинсий зўравонлик учун судлангани ҳам маълум бўлди. Саратов ҳокимияти марҳумнинг оиласига ёрдам беришга ваъда берди.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ДХХ 600 минг доллар четга чиқиб кетишини тўхтатиб қолди
Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда
Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди
Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди
Миллиардер коронавирусни тўхтатишнинг ягона йўлини айтди