Ўзбекистон мусулмонлар идораси навбатдаги сохта пайғамбарлик даъвосидаги шахсга муносабат билдирди.
“Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўзини Малабек ўғли Жамоллидин, деб таништирган шахснинг “Аллоҳнинг вакили қилиб юборилгани, ҳамма учун ягона дин “Имон йўли дастури” динини тарғиб қилиш, бунга 35 йил тайёргарлик кўргани, муайян ибодатлар дастури борлигини” алжираб чиққан видеоси тарқалди.
Бу каби ҳолат биринчиси ва охиргиси ҳам эмас, аҳён-аҳёнда учраб туриши табиий ҳолдир. бу борада Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “…Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур.
Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).
“Каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади.
Демак, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар ёки расул чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик ё расулликни даъво қилса, у ёлғончи дея инкор этилади ва унга қарши чиқилади.
Маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам расул (элчи) ва набийларнинг сўнггисидирлар.
Бу ҳақида Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. лекин аллоҳнинг расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, – дея хитоб қилган (“Аҳзоб” сураси, 40-оят).
Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар ё расул чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади.
Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар ва расул эканини тан олмаган бўлади.
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилинган ҳадиси шариф матнида Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Мен билан набийлар тугатилди”, деган сўзларини эслаб ўтиш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Шу ўринда,ҳурматли блогер ҳамда фаол интернет фойдаланувчиларига дин масаласидаги ҳар қандай ноодатий ҳолатни оммага кўрсатиш ҳамиша ҳам тўғри бўлавермаслигини таъкидламоқчимиз. Чунки, бу одамларнинг эътиқоди билан боғлиқ масала ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бундай хатти-ҳаракатни қатъий қоралашини, илму маърифат ривожланган бугунги даврда одамларнинг вақтларини олиб, бу каби асоссизлавҳаларни тарқатиш ҳеч қандай мантиққа тўғри келмаслигини ҳамда мўмин-мусулмонларимиздан бу каби шахсларнинг сохта даъволарига чалғиб қолмасликларини сўраб қоламиз”, – дейилади муносабатда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Украина қарши ҳужумнинг муваффақиятсизлиги учун бир-бирини айбламоқда – WP
АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди
Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди
Бангладешда 500 кишини олиб кетаётган кема ёниб кетди
Наманганда жиноий гуруҳ 28 ёшли эркакни ўғирлаб кетди ва дўппослади