Янги қоидалар барча транспорт воситалар, шунингдек почта жўнатмаларига тааллуқли бўлади.
Россияда 19 августдан бошлаб чегара орқали қўл юкида мева, сабзавот ва гулларни олиб ўтишни тартибга солувчи қоидалар кучга киради.
Энди янги қоидаларга кўра, Россияга киришда ёки мамлакатдан чиқишда йўловчилар қўл юкида беш килодан ортиқ бўлмаган миқдорда мева ва сабзавотларни олиб кириши мумкин бўлади. Шунингдек, уч букетдан кўп бўлмаган гуллар олиб кириши ёки олиб чиқишига рухсат этилади, бунда ҳар бир букетда 15 та гулдан (барг ёки ўсимликнинг бошқа қисмлари) ортиқ бўлиши керак эмас.
Йирик партиялар учун чегарада фитосанитария сертификатлари керак бўлади. Агар улар бўлмаса – эгаси ҳисобидан товарлар ортга қайтарилади ёки йўқ қилинади.
Бу айниқса юқори фитосанитария хавфли маҳсулотлар: хурмо (финик), анжир, ананас, олча, гилос, шафтоли, олхўри ва цитрус мевалар.
Бундан ташқари, чекловларга дўккакли, ёнғоқ ва сабзавотлар тушди: помидор, турли карамлар, лавлаги, шолғом, редис, бодринг, турли хилдаги пиёзлар.
Бу қоидалар Евросиё иқтисодий иттифоқ божхона чегарасини кесиб ўтувчи барча транспорт воситалар, сув, авиа, темир йўл ва автотранспорт, шунингдек, кема, самолёт, вагон-ресторан экипаж аъзоларига тааллуқли бўлади.
Янги қоидалар почта жўнатмаларига ҳам тегишли.
Эслатиб ўтамиз, Росселхознадзор 5 мартда Ўзбекистондан қўл юкида умумий вазни беш килодан ортиқ бўлмаган миқдорда мева, сабзавот ва қуруқ меваларни олиб кириш бўйича кўп йиллик тақиқни бекор қилганди.
Тасодифий хабарлар
«Охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди». Пўлат Аламдар роли билан танилган Нежати Шашмаз 48 ёшга тўлди
Андижонда қизининг номусига теккан йигитни ўлдирган ота 12 йилга “кесилди”
Turkmaniston maxsus xizmatlari dindorlarni so‘roqqa chaqirib, soqol qo‘yganlarni majburan oldirmoqda
Қамоқхонада отишма юз берди. 100 дан ортиқ қурбон бор
Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилди