А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, "Тошкент-Водий" йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкди.
Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланиш сўралган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилади?
Наманганда жиноят ҳақида хабар берган аёлнинг ўзи “жиноятчи” бўлиб чиқди
“Олтин тўп” соҳибининг уйига ўғри тушди
Ер юзидаги ҳар олтинчи инсон ёлғизликдан азият чекмоқда
Чилёсин қачон ўқилади?