Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонида Мудофаа вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Мароқанд темир йўл бекатида жанговар ва ҳарбий техникаларни юклаш ва тушириш иношооти бўлган Ўзбекистондаги энг катта темир йўл платформаси барпо этилди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг фойдланишга топширилишига бағишланган тадбирда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари, фахрийлар, қурувчи ва пудратчилар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ҳамда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбари Алижон Эргашев келгусида ушбу темир йўл бекати халқаро мусобақалар учун қулайлик яратиши ва қуролли кучларнинг фавқулодда вазиятларга шайлигини оширишга хизмат қилишини такидлашди.

Ушбу поезд вагонлари ҳар қандай ҳарбий техникаларни юклаш ва тушириш имкониятлари яратилиши билан бирга техникаларнинг хавфсизлигини таъминловчи ҳарбий хизматчилар учун ҳам шароитлар яратилган.
Тасодифий хабарлар
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Энергетика вазирлиги газ ва электр энергиясидаги узилишларга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди
Равшан Эрматов Наманганда (фото)
Ўқитувчи ўз ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди