Ўзбекистон Россия вакцинасини қачон сотиб олади?

Ўзбекистон Россия вакцинасини қачон сотиб олади?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

— Россия давлати билан вакцинани олиб келиш  бўйича ишлар олиб бориляптими? Ўзбекистонда ҳам вакцинани ишлаб чиқиш мумкинми?

— Ҳозирги кунда Президентимиз топшириқларига биноан, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

COVID-19 вакцинасининг клиник синовларининг  барча босқичи якунланмагунича мамлакат уни сотиб ололмайди.

Вакцина синовларининг барча босқичлари ўтганидан кейингина халқаро сертификатлаштириш амалга оширилади.

У қайси давлат ёки лаборатория бўлади, бу ҳозирча номаълум.

Короновирусга қарши ишлаб чикарилган вакциналарни ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистонда ишлатиш бўйича ишчи гуруҳ хулоса берса вакцинани олиб келиш, ишлатиш тартиблари ва муддатлари белгиланади.

Ўзбекистонда вакцина  ишлаб чиқиш масаласи нечоғлик ахамиятли. Вақт кутиб  турмайди. Вакцинани ишлаб чиқариш, уни клиник синовлардан ўтказиш учун вақт талаб қилинади. Уни Ўзбекистонда ишлаб чиқаргандан кўра, тайер вакцинани ишлатган маъқул.

Аввалроқ, ТТА ректори, профессор Лазиз Тўйчиев "Халқ сўзи" газетасига берган интервьюсида Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина республикамизда 2021 йилдан олдин қўлланилмаслигини маълум қилган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкога кўра, вакцина иккита майдонда – Гамалеи маркази ва "Биннофарм" заводи томонидан ишлаб чиқарилади.

Кейинроқ РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев Фонд вакцинани йилига 500 млн доза ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5 та мамлакат билан шартнома имзолаган.

×