2021 йилнинг бошидан буён АИ-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,2 минг сўмдан 9 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2 фоизга ўсган. Бу ҳақда Республика товар-хомашё биржаси маълум қилди.
Қайд этилишича, биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми, яъни 84 фоиз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

Кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 005,0 минг сўмни ташкил қилди.
Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали бензинининг бошланғич ва биржа нархлари ўртасида тафовут ўртача 1 фоиздан ошмади. Яъни бензин биржа савдолари давомида ўзининг деярли бошланғич баҳосида сотилган.
Шу билан бирга, нархларнинг кўтарилиши жаҳон биржаларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Brent маркали нефтнинг жаҳон бозорлардаги нархи жорий йилнинг бошига нисбатан ўртача 60-70 фоизга ўсган.
“Ўз навбатида, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдо ташкилотчиси (оператори) сифатида бензин бозорида шаклланаётган ҳолатни мунтазам равишда ўрганиб бормоқда. Биржа томонидан ўтказилган таҳлиллар натижаси ва бензин бозорида нархларни барқарорлаштириш бўйича таклифлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борилмоқда”, дейилади РТХБ хабарида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 19 мингдан ошди
Қонун ижодкорлари ҳали ҳам «ухлаб» ўтирибди. Шавкат Мирзиёевнинг Сенат ялпи мажлисидаги нутқи (тўлиқ матн+видео)
Саудия Aрабистони муфтийси ҳайит намози бўйича фатво чиқарди
Файзуллаев ёзда Италияга кетади – манба
Фарғоналик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди. Ўзи таҳқирланди, телефони синдирилди (Видео)