"Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?" Сирдарёдаги шубҳали дафн маросимига аниқлик киритилди (видео)

"Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?" Сирдарёдаги шубҳали дафн маросимига аниқлик киритилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда "Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?" изоҳи билан Сирдарёда вафот этган фуқарони ҳеч қандай дафн маросимисиз, махсус кийимдаги одамлар томонидан кўмилгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур видеодаги ҳолат юзасидан Музробод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Келтирилишича, Мирзаобод тумани Тинчлик маҳалласида истиқомат қилган 1954 йилда туғилган Ў.Э. (аёл) жорий йилнинг 13 июль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам Сирдарё вилоят филиалига ноъмалум иситма ташхиси билан тушган.  

14 июль куни кечаси юрак ишемик касаллиги гипертония касаллиги ҳуружи оқибатида вафот этган.  Сирдарё вилояти юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, вилоят СЕОМ эпидемиологлари ва бошқа таалуқли мутахассислар тавсиясига кўра, лабаратория текширувлари мавжуд бўлмасада коронавирус инфекцияси билан касалланган деган тахминий ташхис қўйилган.

Туман аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва кўпайишининг олдини олиш мақсадида вилоят мутахассислари тавсиясига кўра вафот этган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 март куни тасдиқланган “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тўғрисида”ги буйруғи асосида дафн қилиш ишлари амалга оширилди.

Майитни дафнга тайёрлаш ва дезинфекция ишларини ўтказиш мусулмончилик қоидалари асосида шошилинч тиббий ёрдам марказида амалга оширилди.

Дафн маросимида иштирок этган марҳумнинг 10 нафар қариндошлари, СЕОМ мутахассислари, маҳалла раиси ва хуқуқ тартибот органи вакиллари хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоя воситалари билан таъминландилар.

Дафн маросими диний идора вакиллари иштирокида мусулмончилик қонун-қоидалари асосида 2020 йил 15 июль куни ўтказилди, дейилади Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. 

×