Имом-ноиб сифатида қилган маърузалар ва дарслари билан ўзбекзабон интернетда машҳур бўлган Қозоғистоннинг Сайрам туманидан Маъмуржон Хайтметов озодликка чиқди.
12 август куни Жиноят ишлари бўйича Сайрам тумани суди Маъмуржон Хайтметовга икки йил шартли қамоқ жазоси белгилади. Онлайн равишда бўлган маҳкама жараёни якунлангач, уламо озод бўлиб яқинлари билан уйига кетган.
Маъмуржон Хайтметов ўзига қўйилган айбловларни қисман тан олган.
Хайтметов 17 июнь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) томонидан ҳибсга олинганди.
Би-би-си манбасининг айтишича, Хайтметовга бундан 6 йил олдин насронийлар дини ҳақида қилган маърузаси бўйича, «диний адоват қўзғаш» айби қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Рамзан Қодировнинг ўғли ва Ҳамзат Чимаев автоҳалокатга учради – ОАВ
Шавкат Мирзиёев: Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда
“Samsung Galaxy S22” мустаҳкамлиги бўйича максимал 10 баллик баҳодан 10 балл тўплади
Президентнинг Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик тўғрисида қарори қабул қилинди
Эрдўған Путин билан уруш масаласида музокара ўтказмоқчи