Смартфонлар мустаҳкамлиги бўйича синовдан ўтказилганида “Samsung Galaxy S22” максимал 10 баллик баҳодан 10 балл тўплади. “Ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган” даражада эмас-у, лекин рақобатчилари ичида бақувватроқ эканлиги аниқланди.
“Galaxy S22” трем-тестнинг барча талабларига жавоб берди. Аввало сувга чидамлилиги текширилди. Экран сувга таъсирчанлигини кўрсатди, лекин ичи қуруқ тургани жиҳатидан ишончни оқлади.
Кейинги синовларда ҳимоя ойнаси бардошли эканлигини исботлади. Экрандаги тирналишлар ва бармоқ излари сканернинг ишлашига халақит бермайди. Смартфоннинг нафақат рамкаси, балки тугмачалари ва камера блоки ҳам металлдан ясалган.
Телефон аппаратини эҳтиёт қилолмайдиганлар, тушириб юборадиган одати борлар, ёш болали оналар учун ушбу смартфон – тўғри танлов.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда журналистларга қарши “ов” бошландими?
Қозоғистон тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди
Ўзбекистонда аёллар кўпроқ умр кўрмоқдами ёки эркаклар?
Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахсларга суд ҳукми эълон қилинди
Пневмонияга чалинган Ҳалима Ибрагимованинг аҳволи ҳақида маълумот берилди