2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:
Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт тури бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритиш;
Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт тури, шу жумладан бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритиш.
2022/2023 ўқув йилидан олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Токио шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади. Паралимпия ўйинларида эса Ўзбекистон 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд қилди.
Тасодифий хабарлар
РАСМАН ЭРТАДАН САРДОБА БОЗОРИ ОЧИЛАДИ
Электрошокер ва электродубинкалар. Ички ишлар ходимлари янги қуролдан қандай вазиятда фойдаланади?
Даҳшат! Жиззахда ИИБ биносидан 7 кишининг жасади чиқди
Пропан газ нархи ошиши бўйича рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади
Қирғизистонда ҳакам Ўзбекистон байроғини улоқтириб юборди (видео)