Жорий йилнинг 15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма-босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда «Azon.uz» ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Унга кўра, айни соатларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча имом ва ноиблар иштирокида видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказмоқда.
Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилишда пандемия вақтидаги имом хатиблар фаолиятини янада самародор қилиш, давлатимиз томонидан имомларга эътибор қаратилиб, 150 миллиард сўм ажратилгани, ёшларимизнинг тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги каби мавзуларда сўз бораётир. Шунингдек, масжидлар фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилиб, бунда аввало нималарга эътибор қаратилишига оид чора-тадбирлар муҳокама этилмоқда.
Йиғилиш якуни бўйича батафсил маълумот берилади, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди
“Киракаш” босқинчилар ушланди, шубҳали такси автомашинасига ўтиришдан эҳтиёт бўлинг!
Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди
Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда!
Сўнгги 5 йилда IT-мутахассиснинг ўртача маоши 15 баравар ошди