Ўзбекистон 2028 йилгача ўзининг илмий-техник сунъий йўлдошини коинотга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов “Kazinform” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Иброҳимовнинг сўзларига кўра, мамлакатда таҳсил олаётган 7 талаба Японияга юборилади ва уларга сунъий йўлдош ишлаб чиқаришни ўрганиш вазифаси топширилади.
“Жорий йилда мамлакатимиздан 7 нафар талаба Япониянинг Кюсю технология институтига магистратура босқичига ўқишга юборилади. Уларга қуйидагилар топширилади – ўқиш даврида сунъий йўлдош лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни йиғиш ва сунъий йўлдошни коинотга учириш. Талабаларимиз шу йил ўқишни бошласа, 2027 йилгача битиради. Айни пайтда коинотга сунъий йўлдошни учириш учун компаниялар билан шартномалар тузиш кераклигини тушунишимиз керак. Бизнинг режамизга кўра, Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқади”, деган Муҳиддин Иброҳимов.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Ўзбекистон томони SpaceX компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.
“Дунё мамлакатлари ўз сунъий йўлдошларини коинотга олиб чиқиш вақтини аллақачон белгилаб, буюртмалар берган. Хусусан, муддатлар 2-3 йил олдин белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, ракеталарни учириш ҳажми чекланган. Шунинг учун бу масала ҳам эътиборга олиниши керак”, деган “Ўзбеккосмос” вакили.
Тасодифий хабарлар
Тезкор: Тўрақўрғон марказий шифохонаси карантинга олинди
Тезкор! Ўзбекистонда яна чанг бўрони кўтарилиши мумкин
Rossiyada 2036-yilga kelib erkaklar yetishmovchiligi kuzatiladi
Россияда тўғон бузилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди
Макрон Париж Олимпиадасида Россия байроғининг бўлишига қарши чиқди