Бугун, 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:16 да Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙ тоғли ҳудудида таҳминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипаж қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига 11:30 да етиб борган. Айни вақтда ёнғин бартараф қилинмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган. Таҳририятимизга етиб келган видеоларда эса ёнғинни бартараф этиш учун вертолётлар ҳам жалб қилинганини кўриш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
Наманганда ўқитувчиларга мажбуран чипта сотган ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди
Hindistonning 132 qishlog‘ida uch oyda bitta ham qiz tug‘ilmagach, hukumat jinoiy ish ochdi
Доллар курси уч йилдаги энг паст даражага тушди
Наманганда МЧЖ ишчилари бўлган "Дамас" ЙТҲга учради. Ҳайдовчи ҳалок бўлган