Шу йилнинг 18 июнь куни соат 18:20 ларда, Андижон шаҳри, Наврўз МФЙда яшовчи фуқаро Х.М яшаш уйида ўзининг келинопаси Х.Г билан ўзаро оилавий масалада жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унинг кўкрак қисмига бир маротаба урган, Бунинг оқибатида аёл вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан шу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Содир этилган ушбу жиноятни кенг жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

Унда оддий келишмовчиликлар оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишда етарлича иш олиб бормаётганини қатъий танқид остига олинди.
Шунингдек, Бу каби мудхуш жиноят учун қонунчилигимизда белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо муқаррарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Аксарият маҳаллаларда қўни-қўшнилар, қариндош-уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб-кўрмасликка олаётганликлари, бўлаётан ҳолатларга томошабин бўлиб ўрганиб қолаётганликлари кескин қораланди.
Муҳокамада иштирок этган фуқаролар ҳам содир этилган бу қотиллик бўйича ўз муносабатларини очиқ ойдин баён этдилар.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев халққа видеомурожаат йўллади (видео)
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак
Manba: Andijon shahar hokimining ishqiy munosabatlari faoliyatiga putur yetkazdi
Ўзбекистон Шанхай адлия идора ва компаниялари билан юридик хизматлар кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбек-қирғиз чегарасида нима бўлди? Ўқ узган ким?