5 августдан бошлаб Россияда таҳсил олаётган чет элликлар патент ва ишлашга рухсатнома олмасдан ишлашига рухсат берилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти томонидан 2020 йил 2 февралда тегишли қонун имзоланган эди.
2020 йил 5 августдан кучга кирган мазкур ҳужжатда Россия Федерацияси ҳудудидаги касбий таълим муассасалари ва олий ўқув юртларининг кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган.
Илгари чет эллик талабалар ишлашга рухсатнома ва патент олмасдан фақат ўзлари таълим олаётган университетларда, олий ўқув юртлари томонидан таъсис этилган ташкилотларда ишлаши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, чет эллик талаба ўқишни тугатган ёки ўқишни тўхтатган тақдирда, ишлашни тўхтатиш ва меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш/хизматларни кўрсатиш шартномасини бекор қилиш керак, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ўз кучида қоладиган карантин талаблари маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев: "Мен сизларга бир сиримни айтаман"
Саудия Арабистони аҳолиси Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларини зиёрат қилиш истагида – вазир
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистонга иқтисодий ёрдам бермоқчи
Эрдўған халқини сабр-тоқат қилишга чақирди