Мисрдаги Дорул-Ифта фатво идораси Туркияни ўзининг юмшоқ кучидан фойдаланиб Яқин Шарқда "таъсир зонаси" яратишга уринаётганликда айблади, деб ёзмоқда Yeni Şafak English.
Дорул-Ифта Ўрта Шарқдаги ибодат ва ҳаётнинг барча жабҳаларида фатволар ёки диний қарорлар чиқаришга масъул энг қадимий ва эътиборли ташкилотлардан биридир.
Яқинда дунёга машҳур "Тирилиш: Эртуғрул" сериалига қарши қаратилган баёнот чиқарилди. Унда айтилишича, сериал Ўрта Шарқда Усмонли Империясини қайта тиклаш ва илгари Усмонли ҳукмронлиги остида бўлган араб мамлакатлари устидан ҳукмронлик тикланишини мақсад қилган.
Баёнотда ёзилишича: "Улар (Эрдоған ва унинг издошлари) халифаликнинг етакчилари эканликлари, дунё бўйлаб мусулмонларни қўллаб-қувватлашлари ва уларни зулм ва адолатсизликдан қутқариш учун жавобгар эканликлари ва Ислом қонунларини амалга оширишга интилишлари ҳақида ташвиқот олиб бормоқдалар. Бу мустамлакачилик кампанияларида уларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи Туркия Президенти Эрдоғаннинг моддий ва сиёсий манфаатлардан фойдаланаётганлигидир.”
Шунингдек, у Туркия президенти ўз ҳокимиятини бутун дунёга ёйиш учун ҳамма нарсани қилади, ҳатто маданий ёки бадиий маҳсулотлардан ҳам фойдаланади.
Ушбу роман 13-аср жангчиси ва Усмонли империясининг асосчиси Усмоннинг отаси Эртуғрул Ғозийнинг ҳаракатларига бағишланган бўлиб, Анадолуда оз миқдордаги туркларнинг кўплаб кўчманчи душманлар билан кураши тасвирланган.
Саудия Арабистонининг Дубайда жойлашган Яқин Шарқ Радиоэшиттириш Маркази (МБC) ушбу сериалларнинг аҳолиси орасидаги таъсиридан хавотирда, 2018 йилда турк вазирлари "аниқ цензура" деб таърифлаган турк телекўрсатувларини олиб ташладилар.
Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, мотивация сиёсий, аммо мутахассислар асосий мақсад Туркиянинг минтақадаги юмшоқ кучини пасайтириш ва араб давлатлари назарида унинг обрўсини йўқотишдир.
Ушбу уринишларга қарамай, бутун араб дунёсидаги миллионлаб одамлар ҳанузгача турк телекўрсатувларини Интернетда бўлса ҳам, кўришмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда телекўрсатувлардан келадиган даромад 1 миллиард долларга етади, дея хабар беради 5PillarsUK.
Таҳририятдан: Бу фатволар чиқишига Миср ва Туркиянинг ҳозирги пайтдаги унча яхши бўлмаган муносабатлари сабаб бўлгани ҳақиқатга яқинроқ. Чунки, ҳозирги президент Сиси собиқ президент Мурсий даврида бўлган Туркия билан яхши муносабатларни йўққа чиқарди.
Тасодифий хабарлар
Бухорода зилзила содир бўлди
Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсиялар 10 фоизга оширилади
Ўзбекистон интернетни ривожлантириш учун Хитойдан 40 млн доллар қарз олади
Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
Нега айрим одамлар ҳеч қачон коронавирусга чалинмаган?