Ўзбекистон “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида Марказий Осиёда 1 ўринда. Бу ҳақда “Oxford Insights” ташкилоти томонидан “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтинги эълон қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага кўтарилган. Шунингдек, бу натижа Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўриндалигини кўрсатади.
Қайд этилишича, мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.
Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланган.
Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллаган.
Тасодифий хабарлар
Мактабларда ўқиш қай шаклда бўлиши маълум қилинди
Байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Наманганда аҳолидан 18 млрд сўмдан ортиқ пул асоссиз чиқинди ташиш хизмати учун олингани аниқланди