Буюк Британия ва Канада Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига расмий делегация жўнатмасликка қарор қилди.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Хитой инсон ҳуқуқларини бузаётгани учун на вазирлар, на бошқа расмийлар тадбирларда иштирок этмаслигини айтган. Пекин эса бу айбловларни рад этмоқда
Канада ҳам Британия ортидан Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди.
“Канада Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлардан чуқур ташвишда. Шу сабабдан биз Пекиндаги қишки Олимпия ва Паралтмпия ўйинларига дипломатик вакилларимизни юбормаймиз” деб ёзган мамлакат Бош вазири Жастин Трюдо Twitter саҳифасида.
Унинг фикрича, Канада унинг иттифоқчиларининг бу ҳаракати Хитой учун кутилмаган чора бўлмайди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди
5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда
Шавкат Мирзиёев февралда Россияга боради
Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди
Андижон ҳокимининг яна бир аудиоси тарқалди