Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.
Улуғбек Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг иш юритувчиси лавозимидан бошлаган.
Улуғбек Муҳаммадиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Оилали. 3 нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, ДХАнинг аввалги раҳбари Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланганди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда тадбиркордан 5000 доллар сўраган фирибгар ушланди
Алишер Қодиров ишчиларига намоз ўқиши учун шароит яратиб берган тадбиркор нотўғри жаримага тортилганини қайд этди
Ўзбекистонлик йигит Измайлово боғида зўрлаб, ўлдириб кетган москвалик аёл иши бўйича суд бошланди
Ўзбекистонлик олима коронавирусни бутунлай йўқ қилувчи препарат яратганини маълум қилди
Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудуди чегараси ўзгаради