Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида 3 нафар ҳарбий хизматчи томонидан банкоматлардан пул ўғирлашга уриниш ҳолати содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан Мудофаа вазирлиги раддия берди.
Вазирликка кўра, қўлга олинган ҳарбий хизматчиларнинг Мудофаа вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бўлган.
“Ҳарбий хизматчилар тоифасига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларнинг қўшинлар таркибида хизмат қилаётган шахслар киради.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатишдан аввал ҳарбий хизматчилар қайси бир вазирлик ёки идора вакили эканлиги аниқлангандан сўнг, аниқ фактларга асосланган ҳолда тарқатилиши мақсадга мувофиқдир. Умумий равишда тарқатилган маълумотлар барча вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари шаънига путур етказиши мумкин”, — дейилади раддияда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрта Чирчиқ туманида Kapitalbank’га тегишли бўлган баҳоси 145 млн сўмлик банкомат ўғирлаб кетилиб, пули йўқлиги аниқлангач дарёга ташлаб юборилган эди.
Тасодифий хабарлар
Тошкент “зоопарк”ида қизалоқ бегемотга ноодатий тарзда озор берди (видео)
АҚШдан яна 72 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди
Sirdaryolik erkak rashq tufayli 21 yoshli ayolni o‘ldirdi
Расман! Фуқароларга шахсий автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилади