Мусулмонлар идораси ходими Нозимжон Иминжоновнинг ёзишича, хозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга исломий тарафдан қимор дейилади.
Муаллиф, бу борада Ислом дини қиморни қаттиқ қоралангани ва уни гуноҳи кабира деб ҳисоблашини айтиб ўтган.
Бунинг далиллари сифатида Қуръони Каримнинг Бақара сураси, 219-оятидан мисол келтиради: “Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: “Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир”, деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:“Ортиқчасини”, деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз”.
Шунингдек, Аллоҳ таоло Моида сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилган:
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Оламлар Робби бу оятда қиморни “ифлослик ва шайтоннинг иши” деб марҳамат қилган. Айнан шу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган.)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўз соҳибига “Кел, сен билан қимор ўйнайман”, деса, садақа қилсин”, - дедилар”.
Қимор шу қадар жирканч иш эканки, киши ҳали ўйнамаган бўлса ҳам, ўйнашни таклиф қилиши биланоқ гуноҳкор бўлиб қолар экан. Шу боис унинг каффоротига ўйнамоқчи бўлган пулини садақа қилиб юбориш керак экан.
Динимизда инсонлар ҳалол меҳнат қилиб пул топишга буюрилган. Бировни алдаб, хиёнат қилиб, муттаҳамлик йўли билан унинг мулкига эга бўлиб олиш ҳаромдир. Қимор эса айнан шундай йўл билан пул топишдир.
Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Ютқазган тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Хуллас, қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади.
Кимда ким қимор ўйнаб, пул ютиб олган бўлса, ўша ютган пулни дарҳол эгасига қайтариб бериши керак. Агар эгаси ўлиб қолган бўлса, унинг меросхўрларига беради. Бордию меросхўрларни ҳам топа олмаса, эгасининг номидан бирорта фақирга беради.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистон чегарачилари наркотик модда олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Янги коронавирус Германияга ҳам етиб борди
Наманганда мактаб ўқувчилари товуқларга зарар етказган итни чинорга осиб қўйди (18+)
Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган
Наманганда фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади