НАМАНГАНДА БУГУННИ ЎЗИДА 20 КИШИ КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ
Наманган вилоятида коронавирусдан соғайган беморлар сони тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Бугун - 2020 йил 28 июль, сешанба куни вилоятдаги шифо масканларида дарддан фориғ бўлган 20 нафар бемор яқинлари бағрига кузатилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Наманган шаҳри ва Норин тумани ҳамда бошқа вилоятларда яшовчи соғайган беморларнинг 12 нафари эркак, 8 нафари аёл кишидир.
Айни пайтгача коронавирус инфекцияси Ўзбекистонда 21 699 та, шу жумладан, Наманган вилоятида 689 та ҳолатда қайд этилган бўлиб, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари, қолаверса пандемияга қарши кўрилаётган изчил чоралар натижасида ҳозиргача тожли вирусдан соғайганлар сони 539 кишига етди.
Ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, вирус ўчоғига кириб куну тун меҳнат қилаётган фидойи тиббиёт ходимларига чексиз миннатдорлик билдирамиз.
Манба: Namangan24.uz
Тасодифий хабарлар
ОАВ фаолиятига цензура ўрнатиш учун жавобгарлик кучайтирилади – Мирзиёев
Ўзбекистонда ўнта вазир ишдан олиниши кутилмоқда
Yevropaning eng yirik masjidini o‘zbek me’morlari barpo etgani ma’lum bo‘ldi
Ўзбекистон Франциядан 150 млн евро қарз олади
“Наманган шаҳрида ППХ ходимининг автомашинаси ва Жигули иштирокида ЙТҲ” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан ИИБнинг расмий муносабати.