Россия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги коронавирус инфекцияси учун саккиз номзод вакцинани юборишга тайёр. Бу ҳақда ЖССТнинг Россия Федерациясидаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вакциналар Россия Федерациясининг турли институтлари томонидан тайёрланган.
Шунингдек, 22 май ҳолатига кўра, ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳаммаси бўлиб, 124 та потенциал номзод вакциналар мавжуд. Бу ҳақда аллақачон ЖССТга хабар берилган.
"Шулардан ўнтаси клиник баҳолаш, 114 таси эса клиник синовларгача бўлган босқичда", дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
«COVID-21» пайдо бўлдими?
"Греция банкрот давлатга айланди"
ДХХ вилоятларда 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди
Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 4 киши вафот этди
Ҳиндистонлик тадбиркор турмуш ўртоғи учун “Тож Маҳал” қурдирди