Бугун, 7 март куни Brent нефтининг нархи 2008 йилдан бери биринчи марта бир баррель учун 130 доллардан ошди. Бундай юқори нарх сўнгги бор 2012 йилда кузатилган – 128 доллар.
Тошкент вақти билан соат 04:28 ҳолатига кўра, Brent маркали нефтнинг май фючерслари нархи 9,35 фоизга ошиб, баррели учун 129,06 долларни ташкил қилди. WTI апрель фючерслари 9,68 фоизга ошиб, 126,12 долларни ташкил қилди.
Шу билан бирга, савдо маълумотларига кўра, соат 04:06 да Brent нефтининг нархи тахминан 130,3 долларга етган. Максимал қиймат 130,89 долларни ташкил этган.
Айни пайтда, Лондон ICE Futures биржаси маълумотларига кўра, Brent нефтининг нархи юқорироқ даражага етган: соат 04:02 да шу тур нефтнинг бир баррели 138 долларга баҳоланган.
Brent нефтининг тарихий максимал нархи 2008 йилнинг июль ойида эришилган ва бир баррель учун 147,5 долларни ташкил қилган.
Украинадаги воқеалар туфайли бутун дунёда нефть, газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, жумладан, бензин нархи ошиб бормоқда. Қўшма Штатлар ҳозирда Украинадаги уруш учун санкциялар доирасида Россия нефтини сотиб олишни тақиқлаш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Бинодан чиқиб кетинг!» – Президент Администрацияси раҳбари ўтказган мажлиснинг аудиоси тарқалди
ДХХ Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонликни қўлга олди
14 ёшли бола ўлими айтилмаганди. ССВ коронавирус қурбонлари сонини яширяптими?
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс қўлга олинди
Россияда 120 нафар мигрант депортация қилинди