Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов ўз манбаларига асосланиб, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг синглиси Дурдинабат Режепованинг сунъий нафас олдириш қурилмасига улангани, унинг турмуш ўртоғи Аннаназар Режеповнинг эса COVID-19дан вафот этганини маълум қилди.
Бу ҳақда "Хроники Туркменистана" сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, Аннаназар Режепов ўғли Хожимурод билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб энг яхши маъмурий, чакана савдо ва ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган бир қатор компанияларни бошқарган ва мунтазам равишда даромадли ҳукумат шартномаларини қўлга киритган.
Газета хабарига кўра, Ашхободда ҳар куни камида 8-12 киши пневмониядан вафот этмоқда.
Қайд этилишича, Туркманистоннинг Лебап водийсидаги Фараб туманининг 55 ёшли хокими Ҳасан Меткулев ҳам вафот этган. Ўлимидан бир кун олдин у Туркманобод юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Оиласининг бир неча аъзоси оғир аҳволда, пневмония ташхиси қўйилган, қолганлари уй карантинига жойлаштирилган.
Мамлакат темир йўл қатновларини тўхтатиб туриш ва халқаро рейсларни бекор қилиш муддатини узайтирди. 1-августга қадар йирик савдо марказлари ва бозорлар, фитнесс-клублари ва сузиш ҳавзалари, хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда овқатланиш жойлари фаолияти тўхтатилди.
Инфекция фонида Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўпкада қайтарилмас ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин бўлган чангнинг микро зарралари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Путин “Вагнер” командирлари ва Пригожин билан учрашуви тафсилотларини айтиб берди
Собиқ депутат Қобул Дусов судга берилди
Қашқадарёда 33 ёшли мансабдор ўзини осиб қўйди, у аввал ДХХда ишлаган
Сингапурда янги турдаги орхидеяга "Шавкат Мирзиёев орхидеяси" номи берилди
Блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди