Беморнинг ўғли чақирувга ҳамшира эмас, эркак шифокорлар келганидан норози бўлган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 январь куни соат 16:30 атрофида Тошкент тумани ТТЙБ ходимлари (шифокор ва фельдшер) хизмат вақтида келиб тушган чақирувга асосан, тумандаги “Қорабўриқ" МФЙга етиб борган.
Аниқланишича, йиқилиб тушиб, жароҳат олган бемор (аёл)га тез тиббий ёрдам ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган вақтларида, аёлнинг 1999 йилда туғилган ўғли Ў.А кириб келиб, аёл ҳамшира келмаганлиги учун жанжал кўтарган. Шунга қарамай тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажариб, заруратга кўра беморни шифохонага олиб борган.
Шу вақтда беморнинг ўғли келиб, тушунтиришларга қарамай жанжални давом эттирган ва 1993 йилда туғилган фельдшер У.У.ни қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
ИИББ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди
Instagramга NFT қўшилади
Шавкат Мирзиёев ҳафта бошида Бокуга боради
«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди, Қайта имтиҳон топшириш керак эмас — ДХА
Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси