Медведев яна Украина устидан кулди

Медведев яна Украина устидан кулди

Россиянинг собиқ президенти ва давлатнинг айни пайтдаги Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мем билан Украина қандай вазиятга тушиб қолганини тасвирлаб берди. Унда Украина Ғарб давлатлари клубига қўшилиш ўрнига Ироқ, Ливия ва Сурия каби давлатларнинг аҳволига тушиб қолгани назарда тутилган. Медведев ўзининг Telegram'даги расмий саҳифасида ушбу мемни эълон қилган

Сиёсатчи томонидан жойланган мемнинг биринчи қисмида Украинанинг атрофи Буюк Британия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан ўраб олингани, "Сиз тез орада бизникилардан бўласиз" деб ваъда қилинаётгани кўрсатилган. 

Суратнинг иккинчи қисмида гўёки ҳозирги вазият кўрсатилиб, Украина Афғонистон, Ироқ, Яман, Ливия ва Сурия билан ўраб олингани акс этган. Улар томонидан ҳам "Сиз тез орада бизникилардан бўласиз", деган ибора қўлланилган.

Ушбу вазиятни тасвирлаш учун Медведев машҳур "Мен бу туйғуни биламан" мем-сюжетидан фойдаланган. 

Эслатиб ўтамиз, Медведев бунгача бир неча марта Украинага ядровий қурол билан таҳдид қилган эди. Бундан ташқари, у ҳазил чиқишлар, кулгили баёнотлар билан ҳам кўп эсланади. Жумладан, у Владимир Зеленскийни “яшил иштон кийган масхарабоз” деб ҳақорат қилган эди. Шунингдек, Молдованинг Владимир Путинни қора рўйхатга киритганига муносабат билдириб, “Бундай давлат энди йўқ” деб гапирганди


Manba: Qalampir.uz


Теглар:
×