Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Взлет” авиакомпаниясига тегишли Mi-8T вертолёти бедарак йўқолди. Бу ҳақда Росавиация матбуот котиби Артём Кореняко хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 5 киши бўлган. Уларнинг 3 нафари экипаж аъзоси ва 2 нафари техник мутахассислар саналади.
Вертолёт Охотск аҳоли пунктидан ҳавога кўтарилган ва Магаданга етиб бориши керак бўлган. Бироқ белгиланган вақтда экипаж билан алоқа узилган.
Қидирув ишларига Росавиация’га қарашли қидирув-қутқарув ҳаво кемалари жалб этилган. Магадандан “IrAero” авиакомпаниясининг An-26 самолёти қутқарувчилар билан жўнатилган. Охотскдан эса “Дальнереченск Авиа” компаниясининг Mi-8 вертолёти Хабаровскдаги қидирув базаси қутқарувчилари билан парвоз қилган.
Шу билан бирга, Росавиация Mi-8Т вертолётлари фойдаланилишига тақиқ жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.
Тергов қўмитасининг Шарқий транспорт бошқармаси ҳолат бўйича маълумотларни аниқлаштирмоқда. Хабаровскдаги Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳозирча ФВВ куч ва воситалари ишга туширилмаган.
Маълумот учун, Mi-8T – кўп мақсадли МI-8 вертолётининг десант ва юк ташиш варианти бўлиб, у M. L. Mil конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган. Унинг максимал учиш оғирлиги – 12 тонна, максимал тезлиги – 250 км/соат, учиш масофаси – 500 км гача.
Тасодифий хабарлар
Энди қарздорлик пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинадими? МИБ масъули изоҳ берди
Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди»
Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди
Қашқадарёда МИБ ходимлари аёвсиз дўппослангани айтилмоқда (видео)
Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди