Айтор Каранка «Реал»нинг янги аъзоси Эден Азарни «қироллик клуби»нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналдуга солиштириш керак эмаслигини айтди. Каранка португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Реал»га мураббийлик қилган вақтида унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
“Азар – натижани ўзи ярата оладиган футболчи. Бироқ, уни Криштиану билан солиштираётганда озгина эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Роналду ягона. Азарга эса ортиқча босим ўтказиш тўғри қарор эмас. Азар натижага таъсир ўтказа олишини «Челси»да кўрсатганди. Испанияда бу қобилияти унга самара бериши мумкин. Бироқ, у Роналдуга ўхшамайди”, – дейди Каранка.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли испаниялик мутахассис «Реал»даги фаолиятидан сўнг, Англиянинг «Мидлсбро» ҳамда «Ноттингем Форест» жамоаларида бош мураббий сифатида ишлади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда келинини урган қайнотага нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Наманганда илк бор Минск шаҳрига чартер рейс амалга оширилди
Наманганда 9 ойда 55 мингдан ошиқ чақалоқ дунёга келди
Макка шаҳрида Қуръони каримнинг энг катта нусхаси ўрнатилади
Меҳнат фаолиятида ҳам аёллар ҳуқуқи қатъиян ҳимоя остида