Аввалроқ, бутун дунё АҚШ Президенти Дональд Трамп ёки Оқ уйнинг расмий баёнотини кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ва ниҳоят АҚШда тонг отди, иш бошланди. Оқ уй эса Америка вақтида билан 11:00 (Тошкент вақти билан 21:00) да расмий баёнот берилишини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 январь куни АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси ва Эрбилдаги базаЭрон томонидан ракета ҳужумига учради. Расмий Теҳрон ушбу ҳужумда 80 нафар АҚШ ҳарбийлари қурбон бўлганини иддао қилмоқда. АҚШ Президент Дональд Трамп эса ҳаммаси жойида эканини айтиб чиқди.
Президент Трамп ҳам, Оқ уй ҳам талафотлар ҳақида миқ этгани йўқ. Эрон ва АҚШ муносабатларининг қандай давом этиши эса Президент Трампнинг баёнотига боғлиқ бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Пандемия шароитида Наманган шаҳар ДХМ қандай ишламоқда?
Эроннинг 132 шаҳрида масжидлар очилади
Фарғонада ниқоб тақмаган қоидабузарларни камера орқали аниқлаш бошланади
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди