Ўзбекистонда барча мактабгача таълим муассаалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16 мартдан эътиборан карантинга ёпилади.
Бу ҳақда 15 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, таълим муассасаларидаги карантин уч ҳафтагача давом этиши мумкин.
Аввалроқ, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангани, у Тошкентда истиқомат қилувчи аёл экани, 11 март куни Франциядан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бемор аёлнинг барча оила аъзолари тиббий кузатувга олинган, шунингдек, у билан бирга бир рейсда учиб келган 48 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзосини ҳам назоратга олинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади
1 августдан педагоглар оширилган миқдорда маош олади
Россияда ОАВга Facebook ва Instagram логотипларидан фойдаланиш тақиқланди
Европада коронавируснинг янги тури аниқланди
Кувайт амири вафотидан сўнг мамлакатга янги амир тайинланди