Наманганда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахсларига жиноий иш очилди. Бу ҳақда EFFECT.UZ ахборот агентлигига Бош прокуратура вакили хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар “Farm Family Biznes”, “AVIKON TEX” ҳамда “Hymo Standart” МЧЖлар билан шартнома тузишиб, 524,8 млн. сўмлик “гипохлорид калций 65%” номли дезинфекцияловчи воситаларини сотиб олинган кунидаги биржа нархларидан 248,9 млн. сўмга қиммат нархда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.
3 июль куни бошқарма томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда мактаб биносида марихуана қовураётган қоровул ушланди
Coca-Cola Россиядан кетмоқда
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима