Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини олқишлаб, уни минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ деб баҳолади.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда эришилган келишув кескинликни юмшатиш ҳамда тинчликка эришиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон АҚШ ва Эрон раҳбариятининг ҳал қилувчи паллада намоён этган сиёсий иродаси ва узоқни кўра билишини алоҳида эътироф этган. Таъкидланишича, ушбу келишув халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан буён кутган барқарор тинчлик учун мустаҳкам замин яратади.
ТИВ мазкур ўзаро англашувга эришиш учун зарур шароитларни шакллантиришда муҳим рол ўйнаган Покистон ва Қатар ҳиссасини, шунингдек Туркия, Саудия Арабистони, Миср ҳамда бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Ўзбекистон томони музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар амалда самарали рўёбга чиқарилишига умид билдирган.
Баёнотда низолар ва қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ҳамда барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим шарти экани таъкидланган.
Тасодифий хабарлар
ДХХ Наманганда “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйди
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини тинглаган ва тарқатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистонда олимлар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум бўлди
АҚШ ва "Толибон" делегацияси Қатарда музокара ўтказди