21-28 декабрь кунлари янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги, «Ёшлик» студияси томонидан «Дебют - 2021» ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтади.
Унда йил давомида ёш киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара қисқа метражли фильмлар танлаб олиниб, ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланади.
Бир ҳафта давом этадиган миллий фестивалда шунингдек, маҳорат дарслари, питчинглар, турли жанрдаги қисқа метражли фильмларнинг тақдимоти, ёшлар учун шоу-концертлар ташкил этилади.
Кинофестиваль «Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли» киноойлиги доирасида ўтказилаётган бўлиб, киноойлик 2022 йил 14 январгача давом этади.
Тасодифий хабарлар
Тонировкага оид янгилик бўлиши кутилмоқда
«Мақсадим газни сотмай, халқ манфаатлари учун ишлатиш» – Шавкат Мирзиёев
2021 йилда мигрантлар Ўзбекистонга неча млрд доллар юбориши тахмин қилинди
Бугун кундузи Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Месси рекорд сари юради: иккинчи турнинг энг муҳим 4 учрашуви