Ер популяциясининг энг юқори чўққиси 2064 йилда кузатилади – бу вақтда сайёра аҳолиси тахминан 9,73 миллиард кишига етади. БМТнинг башоратига кўра, аср охирига қадар дунё аҳолиси 11 миллиард кишини ташкил қилади, деб ёзади The Lancet.
Вашингтон Тиббиёт Мактаби университетнинг Соғлиқни сақлаш метрикаси ва Баҳолаш институти олимларига кўра, 2064 йилдаги чўққидан кейин аста-секин пасайиш бошланади, бу кейин ҳам давом этади ва 2100 йилда Ер юзида тахминан 8,79 миллиард одам қолади. Шу билан бирга, ўртача умр кўриш давомийлиги ошади, бу деярли бутун дунёда камида 74 ёшни ташкил қилади.
Демографик ўзгаришларнинг сабаблари таълимнинг тарқалиши, Aфрика, Яқин Шарқ ва баъзи Осиё мамлакатларида замонавий контрацепция воситаларидан кенг фойдаланиш ҳисобланади.
Ҳозир дунёда тахминан 7,59 миллиард киши яшайди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Грузияга жўнаб кетди
Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда ҳакамлардан бирининг боши ёрилди
Туман сабабли Наманган аэропорти ёпилди, Жидда-Тошкент рейси Бухорога қўнди
Президентнинг янги қарори қабул қилинди
Наманганда қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди